Қамбарота ГЭС-1 қурилиши қайта бошланди

Жамият

image

Қирғизистонда европалик инвесторлар иштирокида Норин дарёсида Қамбарота ГЭС-1 қурилиши бошланди. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.

Қамбарота ГЭС-1 лойиҳаси бўйича йилига ўртача 5,6 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарадиган 5,4 миллиард куб метр сувомбори ва 1860 МВт қувватга эга ГЭС қурилиши кўзда тутилган.

2024 йилнинг апрель ойида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ушбу лойиҳани биргаликда амалга оширишга келишиб олганди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, қурилиш қиймати 4 миллиард доллардан ошади. Молиялаштириш битим тарафлари томонидан, шунингдек, кредитлар, грантлар ва халқаро молия институтларининг кўмаги ҳисобидан амалга оширилади.

СССРда 1988 йилда Қамбарота 1 ва 2-сонли ГЭС лойиҳалари маъқулланган, бироқ 1994 йилда маблағ йўқлиги сабабли 1- ГЭС қурилиши тўхтаб қолган (ўша пайтда ишларнинг 25 фоизи бажарилган эди).

2008 йилда Россия иштирокида ГЭС-2 бўйича ишлар қайта тикланди, 2010 йилда эса биринчи ГЭС ишга туширилди. Бироқ кейинги ҳамкорлик маблағларни нотўғри ишлатиш айбловлари туфайли тўхтаб қолди.

Кейинчалик “Русгидро” ширкати ёрдамида иккала станция қурилишини якунлаш режалаштирилган эди, бироқ Қирғизистон ҳукумати ташаббуси билан шартнома бекор қилинди.

Маълумот учун, Қамбарота ГЭС-1 Қирғизистоннинг Норин дарёсида қурилиши режалаштирилаётган йирик гидроэлектрстанция бўлиб, у Марказий Осиёда энергетик хавфсизликни мустаҳкамлаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган муҳим минтақавий ташаббус ўлароқ кўрилмоқда. Европа Иттифоқи Қамбарота ГЭС-1 қурилиши учун 1 миллиард доллар ажратади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон Қирғизистон Норин дарёси Қамбарота ГЭС-1

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг