Қамалгани иддао қилинган блогер қаердалиги маълум бўлди
Жамият
−
28 Май 2020
19822Аввалроқ, фарғоналик блогер Усмонжон Қодиров Фарғона вилояти ҳокимлиги расмийлари билан учрашувдан кейин 15 суткага қамаб қўйилгани ҳақида мишмишлар тарқалгани хабар берганилганди.
Ушбу хабарлар тарқалиши ортидан Усмонжон Қодировнинг ўзи аудиомурожаат билан чиқди ва озодликда эканини маълум қилди. У янги лойиҳа устида ишлаб, ҳамкасблари билан студияда бўлгани, шу сабабдан ижтимоий тармоқларга кирмаганини маълум қилди.
“Ассалом алайкум қадрли обуначилар биз шу кунларда интернет фойдаланувчилари учун ажойиб янгиликни тайёрлаш ниятидамиз. Ижодий гуруҳимиз билан бу ишларни амалга ошириш учун киришиб кетдик. Иш жудаям кўплиги боис бир ҳафта давомида интернетга киришга имкон бўлмади. Йўқ бўлиб қолганимизга хавотир олишган экан. Биз яхшимиз, ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. Тез орада, албатта, янгилигимизни сизнинг эътиборингизга тақдим этамиз”, дейди Қодиров.
Маълумот учун, Усмонжон Қодиров ўзи блогида Фарғона вилоятида завод ходимлари ўз вазифаларидан бошқа ишларга жалб қилинаётганини ёзиб чиққач, ҳокимлик расмийлар у билан учрашган. Ҳокимликнинг ҳолат бўйича берган изоҳида блогер масалани ўрганмай, далилларни текширмай туриб ёлғон ахборот берганини тушуниб етгани айтилган.
LiveБарчаси