“Қалдирғочлар”нинг қаноти яна қайрилди. CAS “Бунёдкор” Иброҳимов олдида қарздорлигини тасдиқлади
Спорт
−
27 Апрель 2023
74632020 йилнинг 3 декабрь куни футболчи Жавлон Иброҳимов ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасига “Бунёдкор” футбол клуби билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича арз киритганди. Унда клуб футболчи олдидаги молиявий мажбуриятини тўлиқ бажармагани даъво қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) Матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ишни ўрганиб чиққан қўмита якунда клуб футболчи олдидаги қарзини тўлаб бериши лозимлиги юзасидан қарор чиқарган. Бироқ “Бунёдкор” футбол клуби ушбу қарордан норози бўлиб, ЎФА Апелляция қўмитасига шикоят киритган. 2021 йилнинг 25 май куни Апелляция қўмитаси ҳам футболчини ҳақ деб ҳисоблаб, қарорни ўзи кучида қолдирган.
Ҳар икки ишни бой берган “Бунёдкор” футбол клуби 2021 йилнинг 14 июнь санасида CAS – Халқаро спорт арбитраж судига мурожаат қилди. Жорий йилнинг 25 апрель куни ишни узоқ муддат давомида кўриб чиққан CAS ЎФА Апелляция қўмитасининг 2021 йил 25 майдаги қарорини ўз кучида қолдириш юзасидан қарор чиқарди.
Қайд этилишича, Халқаро спорт арбитраж судининг клуб мурожаатини кўриб чиқиши суммаси тахминан 20 минг доллардан кам эмас.
Эндиликда “Бунёдкор” собиқ футболчиси Жавлон Иброҳимов олдидаги қарзларини тўлаб бериши керак бўлади. Қўшимчасига, “Бунёдкор” узоқ давом этган жараён учун суд ҳаражатларини ҳам тўлиқ қоплаши талаб этилади. Қайд этилишича, Халқаро спорт арбитраж судининг клуб мурожаатини кўриб чиқиш суммаси тахминан 20 минг доллардан кам эмас. Суд ҳаражатлари Жавлон Иброҳимов аввалбошидан тўланиши лозим бўлган суммадан кам ҳисобланмайди.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида “Бунёдкор” футбол клуби собиқ бош мураббийи, черногориялик Иван Бошкович “Ўзбекнефтгаз” ва “Бунёдкор” жамоаси бошлиғи Меҳриддин Абдуллаевнинг клуб ишларига тўғридан-тўғри аралашуви ҳақида фикр билдирганди. Бошковичнинг айтишича, у клубдан йилига 1 миллиард сўмдан ортиқ пул олиб юрган.
LiveБарчаси