Қаландар бахши 73 ёшида вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистон халқ бахшиси Қаландар бахши (Рўзимбой Норматов) 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Хоразм бахшичилик, достончилик мактабининг йирик номояндаларидан бири бўлган Рўзимбой (Қаландар бахши) Норматов 1951 йил 15 июнда Хоразм вилояти, Шовот туманида таваллуд топган. У 1990 йил Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган. 

Қаландар бахши халқ ижодиётининг анъанавий халқ термалари, достонлари, халфа қўшиқлари ва масхарабозлик йўналишларини ўз ичига қамраб олган "Авазхон" фольклор этнографик халқ ансамбли бадиий раҳбари сифатида кўп йиллар фаолият юритган. 

Шу билан бирга, Қаландар бахши қадимий достонлардан "Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам","Тоҳир ва Зуҳра", "Ошиқ Маҳмуд","Саётхон ва Ҳамро", "Гўрўғли" достонлари туркумига кирувчи "Базирён", "Авазхон", "Хирмондал" каби қатор достонларни куйлаган. Шунингдек, бизгача фақат мазмунлари орқалигина етиб келган қадимий "Юсуф Аҳмад" достонининг қайта тикланиб ижро этилишига муносиб ҳисса қўшган.

2001 йилда бахшичилик соҳасидаги меҳнатлари учун “Ўзбекистон халқ бахшиси” унвони билан тақдирланган.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Қаландар бахши Рўзимбой Норматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг