Ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тартиби ўзгарди
Жамият
−
16 Июль 2019
7720Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, 8-10 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига 1 ходим ҳисобидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг малакали мутахассислари бириктирилади.
Илгари туман молия органлари мутахассисларидан ходим бириктирилган.
Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг яшаш жойи (доимий ёки асосан яшаб турган жойи) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тайинланади.
Илгари фақат доимий яшаш жойи (доимий прописка) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тайинланган.
Нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромадни ҳисоблаб чиқишда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида микрокредит олинганидан охирги 12 ойда оилавий тадбиркорликни амалга оширишда олинган даромадлар оиланинг жами даромадига киритилмайди.