Июнда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилди?
Жамият
−
22 Июль 2022
19940Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонда энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди – 10 468 та. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
2022 йилнинг июнь ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:
• Cobalt – 10 468 дона
• Lacetti-Gentra – 9 463 дона
• Damas – 6 286 дона
• Nexia T-250 – 3 225 дона
• Spark – 1 815 дона
• Махсус енгил автомобиллар - 2 597 дона
Эслатиб ўтамиз, май ойида ҳам Ўзбекистонда энг кўп Cobalt русумли автомобиль ишлаб чиқарилганди.