Июлнинг сўнгги ҳафтаси юқори ҳарорат билан ўтади

Бу қизиқ

image

Жорий ҳафтада Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

Кундуз кунлари ҳарорат 39-42 даража иссиқ, жанубий ва чўл ҳудудларида, шунингдек 24-25 июль кунлари республика шимолидаги баъзи жойларда 43-44 даража иссиқ бўлиши кутиляпти.

27 июлда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига, 28 июлда республиканинг барча ҳудудларига Қозоғистондан нисбатан салқин ҳаво кириб келади ва ҳарорат 35-38 даража, жанубда 40-42 даражагача пасаяди.

Бундай ҳарорат ҳафта охирида ҳам сақланиб туради.

Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 м/с, айрим жойларда 20-22 м/м гача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда 24 июлда куннинг иккинчи ярмида ва ҳафта охирида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Пойтахт Тошкентда 24-27 июль кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ўртача тезликда эсади. Ҳарорат 24-27 июлда 39-42 даража, 28 июлда 38-40 даража иссиқ бўлади.

Маълум қилинишича, ушбу ҳафтада кунлар иссиқ бўлишига қарамай, ҳаво ҳарорати ўтган йилларда ўрнатилган рекорд кўрсаткичларга етиб бормайди. Шундай қилиб, республика ҳудудининг катта қисмида энг иссиқ июль ойларида максимал ҳаво ҳарорати 43-46 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 47-49 даража иссиқни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг