Июль ойига белгиланган тўйларни ўтказишга рухсат борми?

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини қайта тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кучайтирилади. 

Қарорга кўра, Ўзбекистонда яна томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади

Орамизда жорий йилнинг июль ойига, хусусан 10-11 июль кунлари ёки 14-15 июль кунларига тўй белгилаганлар, икки ёшнинг висол оқшомини 30 кишилик оилавий даврада ўтказилишини интизорлик билан кутаётганлар талайгина. QALAMPIR.UZ'га эса июль ойининг иккинчи ўн кунлигига белгиланган тўйларни ўтказишга рухсат борми, деган савол билан турли мурожаатлар бўлмоқда.  Хўш, тўйи олдиндан белгиланганларга ҳам Республика махсус комиссиясининг қарори амал қиладими? QALAMPIR.UZ мухбири Феруза Нажмиддинова ушбу савол билан мутасаддиларга мурожаат қилди. 

“Тўйлар бўлмайди!”, дейди Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори жорий йил 30 июндаги қарори билан “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларини 30 кишидан ортиқ бўлмаган тартибда ўтказишга рухсат берилган эди. Ушбу қарор жорий йилнинг 10 июлидан ўз кучини йўқотади.


Мақола муаллифи

Теглар

тўй

Баҳолаганлар

1168

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг