Июль ойида дефляция кузатилди. Нархлар қанчага арзонлашди?

Жамият

image
0:00
0:00
download

2021 йилнинг июль ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 фоизга арзонлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

2020 йилнинг июль ойида товарлар ва хизматлар ой давомида ўртача 0,3 фоизга, 2019 йилда эса 0,4 фоизга арзонлашган.

Жорий йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 4,2 фоизни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,6 фоизни ташкил этди. Йиллик нисбатда истеъмол нархлари индекси ўсиш даражаси 11,1 фоизга етди.

2020 йилнинг январь-июль ойларида умумий ИНИ ўсиш даражаси 4,3 фоизни, ўртача ойлик ўсиш даражаси 0,6 фоизни, 2019 йилнинг мос даврида эса ўсиш даражаси 5,2 фоизни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,7 фоизни ташкил этган. 2020 йилнинг июль ойида йиллик умумий ИНИ 14,4 фоизга, 2019 йилнинг июлида эса 13,5 фоизга етган.


Мақола муаллифи

Теглар

нарх

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг