ИТБ Ўзбекистонга 509 млн доллар ажратади. Пуллар иккита лойиҳага сарфланади

Жамият

image
Ўзбекистоннинг кимдан қанча қарзи борлиги айтилди north_east

Ўзбекистоннинг кимдан қанча қарзи борлиги айтилди

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Ислом тараққиёт банки (ИТБ) директорлар Кенгаши Ўзбекистонда умумий қиймати 509,2 млн долларга тенг бўлган иккита йирик ва иқтисодий жиҳатдан аҳамиятли лойиҳани молиялаштиришни маъқуллади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилди.

200 млн долларлик биринчи лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида бир қатор инфратузилмавий ва ижтимоий объектларни модернизация қилишни кўзда тутади. Лойиҳа доирасида 1161 км сув таъминоти тизимлари, 626 км массив ичидаги ва массивга олиб борувчи йўллар, 1154 км паст кучланишли электр линиялари, 693 км ирригация ва дренаж тармоқлари, 155 ўқув, тиббий ва 100дан ортиқ бошқа иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Лойиҳанинг амалга оширилиши 710 мингдан ортиқ кишининг турмуш шароитини яхшилаш билан бирга, ушбу ҳудудларнинг барқарор ривожланишига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.

Банк томонидан 80 млн доллар ажратилаётган иккинчи лойиҳа маҳаллий клиникаларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш орқали саратон касаллигига чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини ҳар томонлама такомиллаштириш дастурининг иккинчи босқичини амалга оширишни кўзда тутади.

Лойиҳанинг амалга оширилиши саратон касалигини эрта босқичларда аниқлашни йўлга қўйиш ва умуман даволаш сифатини яхшилаш имконини беради. Натижада 1,8 млн нафардан ортиқ аёллар диагностика скринингдан ўтишга ва 150 минг саратон билан касалланган беморлар сифатли тиббий ёрдам олишга муваффақ бўлади.

Қайд этилишича, аввалроқ мазкур дастурнинг биринчи босқичи доирасида Ислом тараққиёт банки томонидан 37 млн доллар миқдорида маблағ ажратилган эди.

Аввалроқ, Жаҳон банки Ўзбекистонга яна 500 млн доллар маблағ ажратиши ҳақида хабар берган эдик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ислом тараққиёт банки

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг