Италиянинг Феррара шаҳрида яшовчиларда коронавирусга қарши иммунитет аниқланди
Олам
−
01 Апрель 2020
13754Италиянинг Феррара шаҳрида яшовчилар COVID-19 га қарши иммунитетга эга эканлиги аниқланди. Бу ҳақда "La Nuova Ferrara" нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Эмилия-Романа вилояти Италияда энг кўп коронавирус аниқланган вилоятлардан бири ҳисобланади. Лекин ушбу вилоятда жойлашган Феррара шаҳрида коронавирусга чалинганлар жуда кам сонни ташкил қилади. Таъкидланишича, бутун вилоятда 14 мингдан ортиқ одам касалланган. Феррарада эса фақатгина 307 та ҳолат қайд этилган.
Фуқаролик мудофааси бўйича комиссар Сержио Вентуранинг таъкидлашича, бу шаҳар рецессив тарзда мерос қилиб олинган талассемия касаллиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ушбу касаллик гендаги нуқсонлар билан боғлиқ ҳисобланади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирус билан боғлиқ 105 792 та ҳолат аниқланди. Касалланганларнинг 12 428 нафари вафот этдди, 15 729 нафари эса соғайди.
LiveБарчаси