Италияда яна муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди

Олам

image

Италиянинг Лампедуза ороли яқинида муҳожирларни олиб кетаётган қайиқ қулаши оқибатида 41 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди. 

Кема ҳалокатидан омон қолган тўрт нафари қутқарувчиларга жами 45 киши, жумладан, уч нафар бола бўлганини айтган. Кема Туниснинг Сфакс шаҳридан йўлга чиққан, бироқ бир неча соатдан сўнг ағдарилиб, чўкиб кетган.

Тунис расмийларининг таъкидлашича, Лампедузадан 130 километр узоқликдаги порт шаҳри Сфакс Европада яхшироқ ва хавфсиз ҳаёт учун хавфли саёҳатга отланаётган ноқонуний муҳожирлар учун иссиқ нуқтадир. Омон қолганлар Мальта юк ташувчиси томонидан олиб кетилган ва Италия қирғоқ қўриқлаш хизматига топширилган. Сўнгги кунларда Италия патруль кемалари ва хайрия гуруҳлари Лампедузага етиб келган икки мингга яқин одамни қутқарди.

Италия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, йил бошидан буён мамлакатга денгиз орқали 93,7 мингга яқин ноқонуний муҳожир келган, ўтган йилнинг шу давридаги бу кўрсаткич 44,7 минг нафарни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 август куни айнан шу ҳудудда иккита кема ҳалокатга учраши оқибатида 30 га яқин одам бедарак йўқолган. 7 август куни эса Тунис расмийлари Сфакс яқинида 11 та жасад топиб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг