Италияда уйлар 1 евродан сотилмоқда

Олам

image

Италиянинг Виченца провинцияси шимолидаги ўнта муниципалитет бирлашмаси тоғли ҳудудларга ҳаётни қайтариш ва аҳоли кўчиб кетишини тўхтатиш мақсадида яроқсиз ҳолдаги кўчмас мулк объектларини рамзий 1 евро нархда сотувга қўйди. Бу ҳақда “leggo.it” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Пасубио Пикколе Доломити тоғли жамоалари иттифоқи “Pnrr Green Communities” дастури доирасида реконструкция қилиш режасини илгари сурган. Ариза топшириш муддати жорий йил 16 апрелда тугаган бўлса-да, рақамлар ташаббусга қизиқиш жуда юқори эканини тасдиқламоқда: иттифоқ идораларига 78 та расмий харид таклифи келиб тушган, улардан тўққизтаси чет элдан, бештаси эса Италияда яшовчи хорижликлардан. Дастлаб фойдаланилмаётган деб эълон қилинган 385 та кўчмас мулк объектидан 24 та бино амалда бозорга чиқарилган.

Иттифоқ президенти ва Монте-ди-Мало мэри Мозе Скварцон ушбу операцияни “пулга эмас, балки ҳаётга киритилган инвестиция” деб таърифламоқда.

“Асосий мақсад – замонавийлик ва қулайлик кетидан қувиб ҳувиллаб қолган жойларга одамларни қайтаришдир”, дейди у.

Яроқсиз уйларга сармоя киритишга тайёр бўлган харидорларнинг якуний рўйхати жорий йил май ойи бошида эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Пасубио Пикколе Доломити Виченца

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг