Италияда коронавирусга чалиниш ҳолати пасайди. Мамлакат курашнинг янги фазасига ўтади
Олам
−
06 Апрель 2020
8555Италияда коронавирус билан шифохонага ётқизилганлар сони эпидемия бошланганидан бери илк марта камайди. Қурбонлар сони 525 нафарни ташкил этиб, уларнинг умумий сони 15 887 нафарга етди. Бу ҳақда фуқаролик мудофаси хизмати раҳбари Анжело Боррелли маълум қилмоқда.
4 апрель куни 681 бемор вафот этди. бу кўрсаткчи бир кун олдин 776 нафарни кўрсатаётган эди.
“Бугун иккита ижобий натижа қайд этилди. Биринчидан, алоҳида ва интенсив терапия палаталарига ётқизилаётган беморлар сони камайди. Иккинчидан инфекцияга чалинганлар сони кечаги кунга нисбатан 2 972 нафарга пасайди”, деди Борелли.
Унинг таъкидлашича, соғайганларнинг умумий сони 21 815 нафарга етган. Ҳар куни 819 нафар бемор инфекциядан шифо топмоқда.
Иккинчи кундирки, интенсив палатадаги беморлар сони пасаймоқда. Жонлантириш бўлимидан 17 нафар бемор олиб чиқилган. Шифохоналарга оддий жойлаштирилганлар сони эса 7 мартдан буён илк бор, сезиларли камайган.
Бореллининг сўзларига кўра, вафот этганлар ва тузалганларни қўшиб ҳисоблаганда, коронавирусга чалинганларнинг умумий сони мамлакат бўйича 128,9 мингни ташкил этмоқда. 4 апрель куни бу кўрсаткич 124,6 мингга тушган.
Италия соғлиқни сақлаш олий институти (ISS) президенти Сильвио Брузаферронинг айтишича, агар кўрсаткичлар пасайгани ҳақидаги маълумотлар тасдиқланса, пандемияга қарши курашнинг янги фазасига ўтилади.
LiveБарчаси