Италияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Олам
−
12 Апрель 2023
18024Италия ҳукумати муҳожирлар оқими кўплиги сабабли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг ANSA агентлиги хабар берди.
Келтирилишича, давлатнинг энг кўп жабрланган жанубий ҳудудларига 5 миллион евро миқдорида ёрдам кўрсатилади. Бу маблағлар янги қочқинларни қабул қилиш марказларини очишга сарфланади.
Фавқулодда ҳолат даврида бундай марказларни очиш осонроқ бўлади, бироқ айни пайтда ноқонуний мигрантларни депортация қилиш тартиби ҳам соддалаштирилади.
Италия фуқаролик мудофааси ва денгиз сиёсати вазири Нелло Мусумечи кўрилган чоралар етарли эмаслигини танқид қилган. У мамлакатдаги миграция инқирозини ҳал қилиш учун Европа Иттифоқининг аралашуви зарурлигини айтган.
Расмий маълумотларга кўра, йил бошидан бери Италияга 31 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир келган. Ўтган йилнинг шу даврида муҳожирлар сони атиги 7900 га яқин эди.
Қочқинлар Тунис ва Ливиядан Ўрта ер денгизи орқали жанубий Италия ва Малтага ўтишга ҳаракат қилмоқда. Улар яроқсиз қайиқларда ўтяпти, бунинг оқибатида уларнинг катта қисми ҳалок бўлади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15