Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
22 Апрель 2021
2708Италия полицияси 2016 йилда Ниццада 86 кишининг умрига зомин бўлган теракт ижрочисининг шеригини ҳибсга олди. Бу ҳақда ANSA газетаси ёзмоқда.
Хабарларга кўра, гумондор 28 ёшли албаниялик Эндри Елезидир.
У Италиянинг Кампания минтақасидаги Казерта вилояти Спаранис шаҳрида ҳибсга олинган.
Эркак 2016 йилда Ниццада содир бўлган фожиа ижрочиси Муҳаммад Лауэеж Булелга қурол етказиб берганликда айбланиб ҳибсга олинган.
Таъкидланишича, Франция суди уни ҳибсга олишга ордер берган.
Елези Неаполь ва Казерта агентлари томонидан Антитеррор гуруҳи маълумотлари ёрдамида аниқланган.
Маълумот ўрнида, 2016 йилнинг 14 июлида Муҳаммад Лауэеж Булель юк машинасини ҳайдаб Ницца қирғоғида ўнлаб одамларни босиб ўтган. Ҳодиса натижасида 86 киши ҳалок бўлган ва 434 киши жароҳат олган.
LiveБарчаси