Италияда 3 қиличбоз ўзбекистонлик спортчи қизни зўрлагани рад этилди
Спорт
−
07 Март
8856Аввалроқ, Италиянинг маҳаллий нашрлари уч италиялик қиличбоз ўзбекистонлик 17 ёшли спортчи қизни зўрлаганликда гумон қилинаётгани ҳақида хабар берганди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси ушбу хабарга раддия бериб чиқди.
“Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси Италияда ўзбекистонлик қиличбоз билан боғлиқ воқеа ҳақидаги асоссиз маълумотни рад этади. 2023 йил 4-5 август кунлари қиличбозлик бўйича Миллий терма жамоа аъзолари (уч турдаги қуроллар бўйича) ҳеч қандай халқаро ўқув-машғулот йиғинларига бормаганини тўлиқ масъулият билан билдиради”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 28 июлидан 5 август кунига қадар асосий жамоа таркиби Жаҳон Универсиадасида иштирок этиш учун Хитойнинг Вуси шаҳрига учиб кетган.
Иштирок этмаган спортчиларнинг қолганлари эса ўз уйларида оилалари билан бўлган.
“Қиличбозлик федерацияси раҳбарияти томонидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари ҳамда федерация масъул ходимлари иштирок этди. Йиғилиш давомида юқоридаги хабардаги маълумотлар муҳокама қилинди ва федерациянинг фикрича, бундай уриниш кучли спортчиларга қаратилган энг кенг тарқалган иғволардан биридир. Бу айни дамда дунёда етакчи ўринни эгаллаб турган ва кимгадир ёқмаётган ўзбек қиличбозларимиз учун қандайдир провокация бўлиши ҳам мумкин”, дейилади муносабатда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15