Италияда 2019 йил сентябрдаги қон намуналарида коронавирусга қарши антитана топилди

Олам 2750
image

Италияда Sars-Cov-2 коронавирус инфекцияси 2019 йил сентябрь ойидан тарқала бошлаганини исботловчи далиллар топилди. Ўша вақтда таҳлил учун олинган қон намуналаридан коронавирусга қарши антитана топилди. Бу ҳақд “Интерфакс” хабар берди.

“Биз 2019 йил сентябрь ва 2020 йил март оралиғида ўпкаси скрининг қилинган 959 кишидан олинган қон намуналарида таҳлил ўтказдик ва коронавирус пайдо бўлиши билан алоқадор специфик антитаналарни ўрганиб чиқдик. Қон намунаси олинган 959 кишининг 111 нафарида SARS-Cоv-2 RBD антитаналари аниқланди (11,6 фоиз)”, дейилган Милан онкология институти ва Сиена университети ҳисоботида.

Тадқиқот энг кўп ҳолатлар Ломбардияда бўлганини кўрсатган, кейин Пьемонт, Лацио, Эмилия-Романья, Тоскана ва Венетода ҳам бўлганини кўрсатган. Демак, COVID-19 нинг аломатларсиз шакли мамлакатда “биринчи бемор” қайд этилишидан аввал тарқала бошлаган.

Миландаги “Луижи Сакко” юқумли касалликлар шифохонаси директори Массимо Гали бу вирус Италияда 2019 йил сентябрдан бери борлигига шубҳа билдирган. У нега сентябрнинг ўзида касаллик ўчоқлари юзага келмади, деган саволни илгари суряпти.

Бугунги кунда дунё коронавирус инфекцияси Хитой марказидаги Хубэй провинциясининг Ухан шаҳридан тарқалган деб ҳисоблайди. Аммо касалликнинг ўзи ноябрдан тарқала бошлагани ҳам айтилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 83
Рейтинг: 3.1
t
×