Италияда 100 дан ортиқ одамни ўлдирган мафиоз қамоқдан чиқарилди
Олам
−
02 Июнь 2021
9673Италияда Сицилиянинг “Cosa Nostra” мафия гуруҳи аъзоси Жованни Бруска 25 йиллик қамоқдан сўнг муддатидан олдин озод қилинди. Бу ҳақда CNN хабар берган.
64 ёшли Бруска 100 дан ортиқ одамни, шу жумладан танаси кислотада эритилган 14 ёшли болани ўлдиришда иштирок этганини тан олган.
Мафиоз 1996 йилда ҳибсга олинган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. У умрбод қамоқ жазосининг 26 йилини судья Жованни Фальконенинг ўлимига сабаб бўлган бомбардимон учун олган.
Бироқ, жорий йилнинг 31 май куни жиноятчи тўрт йиллик синов муддати билан қамоқдан озод қилинди. Унинг муддатидан олдин озод этилишига бошқа жиноятчиларни очиш учун тергов органлари билан ҳамкорлик қилгани сабаб бўлиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь