Италия ва Туркия Евро-2032 мезбонлигига даъвогарлик қилмоқда
Спорт
−
12 июл 2023 3475 1 дақиқа
Футбол бўйича 2032 йилги Европа чемпионати Италия ва Туркия майдонларида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда “La Repubblica” хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирча фақат шу икки давлат Европа чемпионатини ўтказишга даъвогарлик қилмоқда. Тез орада UEFA Италия ва Туркиянинг қўшма аризасини кўриб чиқади.
Қайд этилишича, агар Италия ва Туркиянинг қўшма аризасиси қаноатлантирилса, ҳар икки мамлакат чемпионат учун олтитадан стадион ажратади. Очилиш ўйини Истанбулда, финал Римда бўлиб ўтади.
Таъкидлаш жоиз, Истанбулдаги “Отатурк” стадионида ортда қолган мавсум Европа Чемпионлар лигаси финал ўйини ўтказилди. UEFA финал юқори даражада ташкил этилмаганини сабаб қилиб кўрсатиб, Евро-2032 финали мезбонлигини Италияга бериши мумкин.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август