Италия ва Францияда довул туфайли 8 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Италия ва Францияда бир неча кун давом этган довул ва бўронлар саккиз кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда “Аssосiated Press” нашри хабар берган.

Корсика оролида шамол тезлиги соатига 220 кмга етган, 45 мингга яқин хонадон электр таъминотисиз қолган. Бу ҳақда Франция Метеорология хизмати маълумот берди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Корсикада олти киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб кишилар жароҳатланган, 12 киши эса шифохонага ётқизилган. Маълум бўлишича, улардан бирининг аҳволи оғир.

Италиянинг Тоскана шаҳрида бўрон туфайли дарахтлар қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, тўрт киши эса жароҳатланган.

Бундан ташқари, Венеция шаҳрида кучли шамол Авлиё Марк черковига зарар етказган. Бунинг оқибатида сайёҳлар эвакуация қилиниб, сайёҳлик ҳудуди ўраб олинган.

Италия шимолида кучли шамол электр тармоғига шикаст етказгани учун темир йўл линияси ёпилган.

Маълумот ўрнида, сўнгги кунларда Ғарбий Европада бўронлар кузатилмоқда, марказий ва шарқий Европада эса рекорд даражадаги иссиқлик ва қурғоқчилик давом этмоқда.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

довул

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг