Италия ТИВ “озиқ-овқат уруши”дан огоҳлантирди
Олам
−
21 Май 2022
7308Агар Украина ғалласини етказиб беришдаги муаммолар сақланиб қолса, дунё “озиқ-овқат уруши”га дуч келиши мумкин. Италия Ташқи ишлар вазири Луижи Ди Майо “La Stampa” газетасига берган интервьюсида шундай огоҳлантириш берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Ўтказилган барча тадқиқотлар шуни кўрсатадики, буғдой ва дон етишмаслигидан халос бўлишнинг ягона йўли бор: буғдойни Украинадан денгиз орқали олиб ўтиш имконини берувчи ҳимояланган йўлак яратиш. Қуруқликдаги йўллар билан бу жуда қийин... Акс ҳолда, биз оддий озиқ-овқат инқирозига эмас, беҳисоб оқибатларга олиб келадиган озиқ-овқат урушига дуч келамиз”, дейди Ди Майо.
Маълумот ўрнида, Россия ва Украина биргаликда жаҳон бозорига буғдой ва арпанинг 30 фоизини, маккажўхорининг 20 фоизини ва кунгабоқар ёғининг деярли 75 фоизини етказиб берадилар.
Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Украинадаги уруш глобал озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ хавотирли вазиятни янада кучайтирди. Ҳозирда 43 мамлакатда 49 миллион киши очликдан ўлиш хавфи остидалигини маълум қилганди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг апрель ойида Жаҳон озиқ-овқат дастури 3 миллион украиналикка ёрдам берган. Бундан уч ой олдин эса Украинада озиқ-овқат захираси ортиғи билан бўлган.
Айни вақтда Украинадаги уруш сабабли 43 мамлакатда 49 миллион киши очликдан ўлиш хавфи остида.
Дунёнинг ўнта давлатида, жумладан Афғонистон, Сурия ва Яман, шунингдек, Африканинг бир қатор давлатларида 140 миллионга яқин аҳоли озиқ-овқат танқислигини бошдан кечирмоқда.
Шу билан бирга, Оқ уй Россиянинг денгиз блокадасини енгиб ўтиш учун Украинани илғор кемаларга қарши ракеталар билан таъминлаш масаласини кўриб чиқмоқда.
Бу ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни қайта тиклаш имконини беради, деб тахмин қилинмоқда. Пентагон ҳали тасдиқланмаган етказиб беришлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмади.
Камронбей Кенжаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь