Италия бўйлаб Киевни қўллашни тўхтатишга чақирувчи плакатлар пайдо бўлди
Олам
−
14 Сентябрь
4047Италиянинг қатор шаҳарларида, жумладан, Рим, Парма, Верона, Модена ва Пизада Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирувчи плакатлар пайдо бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Нашрга кўра, плакатларни жойлаштириш “Совранита Пополаре” сиёсий уюшмаси томонидан молиялаштирилган.
“Украина ва Исроилга қурол учун пул беришни бас қилинг. Биз тинчликни хоҳлаймиз. Биз урушни рад этамиз”, деб ёзилган Римдаги плакатлардан бирига.
Шунингдек, улар орасида Россия ва Италия байроқлари рангида қўл бериб кўришган ва шиор ёзилган плакат ҳам мавжуд.
“Совранита Пополаре” вакиллари журналистларга кўпчилик италияликлар Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарши эканини айтган.
Украинанинг Италиядаги элчихонаси аллақачон бу ҳодисалар юзасидан хавотир билдирган. Украина дипломатлари расмийларни мамлакатда реклама рухсатномаларини бериш тартибини ўзгартиришга чақирган.
LiveБарчаси