Италия ҳукумати мафияга қиёсланди
Олам
−
10 Апрель 2020
7852Италия ташқи ишлар вазири Луижи Ди Майо Facebook’даги ўз саҳифасида Германияда чоп этиладиган “Die Welt” нашрини қаттиқ танқид қилди. Газетада “Италия мафияси Брюсселдан пул кутмоқда”, деган сарлавҳада мақола эълон қилинган эди.
Газета бу ҳолатни Италия ҳукуматининг коронавирусга қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам кутаётгани билан изоҳлади.
Вазир немис газеталарининг нашрларини “уятли” ва “номақбул”, деб атади. Шунингдек, у расмий Берлин газетада чиққан материалга муносабат билдиришига умид билдирди.
Аввалроқ, Италиянинг “La Stampa” газетаси, ўзининг юқори манбаларига таяниб, коронавирус билан курашиш учун Россиянинг аксарият буюмларини “фойдасиз”, деб ёзган эди.
LiveБарчаси