Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётган цехлар аниқланди
Жамият
−
24 Апрель
4856Ўзбекистоннинг уч ҳудудида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётган цехлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Пайариқ, Оқдарё ва Китоб тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган.
Уларда, “Пахтаобод” ва “Примкент” МФЙда яшовчи фуқаролар Р.Ш., А.Р. ўз уйларининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётгани аниқланиб, ушбу цехлардан жами 263 литр қўлбола ёғ, 68 кг чигит ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
LiveБарчаси