Истанбулнинг 1,5 млн аҳолиси зилзилага чидамли уйларга кўчирилади
Олам
−
23 Август 2023
3593Туркия ҳукумати Истанбулдаги 1,5 миллионга яқин хонадон аҳолисини зилзилаларга чидамли уй-жойларга кўчиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди.
“Туркияни зилзилаларга чидамли давлатга айлантириш борасидаги ишимиз доирасида Истанбул ва Мармарага алоҳида жой берамиз. Истанбулга келсак, ҳозир биз 1,5 миллионга яқин хонадонни зилзилага чидамли уй-жойларга кўчиришни режалаштирмоқдамиз. Вақтни беҳуда ўтказишга ҳожат йўқ”, дейди Эрдўған.
Шунингдек, расмийлар “Истанбул” сунъий кемалар каналининг иккала томонида, 500 минг кишилик спутник-шаҳар қуриш ниятида.
Туркиянинг Атроф-муҳит, урбанизация ва иқлим ўзгариши вазири Меҳмет Озҳасеки Истанбулда 6 миллион уй борлигини ва уларнинг ҳар ўндан бир қисми эҳтимолий зилзила пайтида вайрон бўлиши мумкинлигини маълум қилган.
Етакчи эксперт Нажи Гёрюрнинг фикрича, Истанбул ҳудудида 7 ва ундан ортиқ магнитудали зилзила эҳтимоли 60 фоиздан ошади, шаҳар бунга тайёр эмас.
Таъмирлаш лойиҳасининг биринчи босқичида 300 мингдан 350 мингтагача уй қуриш режалаштирилган. Тегишли қонун лойиҳаси кузда парламентда кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туркиялик сейсмологлар Мармара денгизи минтақасида, хусусан 16 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Истанбул шаҳрида 7,2-7,6 балли зилзилалар бўлишини башорат қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь