Истанбулдаги терактда гумонланган яна 8 киши қўлга олинди

Олам 5227
image

Туркия полицияси яна саккиз кишини 13 ноябрь куни Истанбулдаги терактга алоқадорликда гумон қилиб, қўлга олди. Бу ҳақда бугун, 19 ноябрь куни "A Haber" телеканали ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларга таяниб хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, қўлга олинган шахслар террорчиларга ёрдам бериш ва уларга бошпана беришда гумон қилинмоқда. Икки маҳбус, бундан ташқари, ҳужумни содир этган Сурия фуқароси Аҳлам ал-Баширга Суриядан Туркияга ноқонуний киришига ёрдам берган.

Сўнгги маълумотларга кўра. Истанбулдаги теракт ишига 50 киши алоқадор экани гумон қилиняпти. 11 ноябрь куни Истанбул суди 17 нафар гумонланувчини, жумладан, ҳужумни содир этган шахсни ҳибсга олди.

Аввалроқ Болгария полицияси Истанбулнинг Истиқлол кўчасида содир этилган терактга алоқадорликда гумон қилинган беш нафар шахсни қўлга олгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 ноябрь куни тушдан кейин Истанбулнинг Бейўғли туманидаги сайёҳлар гавжум ва машҳур Истиқлол кўчасида кучли портлаш содир бўлди. Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлган, 80 дан ортиқ киши жароҳатланган. 

Жароҳатланганларнинг 50 нафарига шу куннинг ўзида шифокорлар уйга кетишга рухсат берган. 31 киши шифохонага жойлаштирилган. Улардан беш нафарининг аҳволи оғир, 2 нафари ўтар оғир аҳволда. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған воқеада террор изи борлигини айтди. 

Теракт содир этилганидан 10 соат ўтиб, терактнинг ижрочиси – араб миллатига мансуб аёл Аҳлам Албашир Истанбул полицияси томонидан қўлга олинди.

Тергов давомида у АҚШдан келган инструкторлар раҳбарлигида террорчилик машғулотларидан ўтганини тан олди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 79
Рейтинг: 2.9
t
×