Истанбулдаги теракт ташкилотчиларидан бирини зарарсизлантирилди
Олам
−
04 Октябрь 2023
3610Туркия махсус хизматлари Истанбулда ўтган йили олти кишининг ҳаётига зомин бўлган теракт ташкилотчиларидан бирини зарарсизлантирди. Бу ҳақда мамлакатнинг бош ахборот агентлиги “Анадолу” хабар берди.
Қайд этилишича, Суриянинг Ҳасака вилоятида террор ташкилоти PKK/YPG жангариси Набо Келе Хайри зарарсизлантирилди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 13 ноябрь куни Туркиянинг энг йирик мегаполисларидан бири Истанбулнинг Бейўғли тумани Истиқлол кўчасида теракт содир этилди. Қўпорувчилик ҳаракатида 6 киши қурбон бўлди, 80 дан ортиқ киши жароҳатланди. 20 дан ортиқ киши суд қарори билан ҳибсга олинди. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған воқеада террор изи борлигини айтди.
Теракт содир этилганидан 10 соат ўтиб, терактнинг ижрочиси – араб миллатига мансуб аёл Аҳлам Албашир Истанбул полицияси томонидан қўлга олинди.
Тергов давомида у АҚШдан келган инструкторлар раҳбарлигида террорчилик машғулотларидан ўтганини тан олди.
Туркия миллий разведка ташкилоти терактни уюштиришда муҳим роль ўйнаган шахсни Сурияда ўлдирганини маълум қилди.
LiveБарчаси