Истанбулда ЕЧЛнинг 2022-2023 йилги мавсумига қуръа ташланади

Спорт 2177
image

Бугун, 25 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг 2022-2023 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда UEFA'нинг расмий сайтида хабар берилди.

Қуръа билан биргаликда UEFA ўтган мавсум қаҳрамонларини ҳам тақдирлайди. Қайд этиш керакки, ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун Карим Бензема (“Реал Мадрид”), Тибо Куртуа (“Реал Мадрид”) ва Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”) даъвогарлик қилмоқда. Шунингдек, йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун Карло Анчелотти (“Реал Мадрид”),  Хосеп Гвардиола (“Манчестер Сити”), ва Юрген Клопп (“Ливерпуль”) номзод сифатида кўрсатилган.

Маросим Тошкент вақти билан 21:00 да бошланиши режалаштирилган.

Қуръада клублар тўртта саватчага бўлинган. Битта саватдаги ва бир мамлакат жамоалар гуруҳ босқичида бир-бирига қарши баҳс олиб бормайди.

Тўртта саватга бўлинган 32 та жамоа билан танишинг:

Биринчи саватча: “Реал”, “Айнтрахт”, “Манчестер Сити”, “Милан”, “Бавария”, ПСЖ, “Порту”, “Аякс”.

Иккинчи саватча: “Ливерпуль”, “Челси”, “Барселона”, “Ювентус”, “Атлетико”, “Севилья”, “Лейпциг”, “Тоттенхэм”.

Учинчи саватча: “Боруссия” Дортмунд, “Зальцбург”, “Шахтер”, “Интер”, “Наполи”, “Бенфика”, “Спортинг”, “Байер”.

Тўртинчи саватча: “Марсель”, “Брюгге”, “Селтик”, “Виктория” Пльзень, “Маккаби”Хайфа, “Рейнджерс”, “Копенгаген”, “Динамо”Загреб.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×