Истанбулда яна портлаш содир бўлди

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ёшлар жамғармаси бўлими олдида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги маълум қилди

Қайд этилишича, портлаш маҳаллий вақт билан соат 6:00да Газиосманпаша тумани Ҳуррият маҳалласида содир бўлган. 

Портлаш оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ. 

“Бинонинг ташқи қисмига зарар етказилган, ойналари синдирилган. Воқеа жойини кўздан кечириш чоғида қўлбола портловчи қурилмаларнинг бўлаклари топилган. Мазкур ҳолат юзасидан суд-маъмурий тергов ҳаракатлари бошланган", дейилади хабарда.

Ўз навбатида Туркиянинг “Star” газетаси видеокузатув камералари номаълум аёл эрта тонгда Ёшлар жамғармаси биноси кираверишига портловчи моддалар қолдирганини тасвирга олганини хабар қилган. 

Полиция гумонланувчини қўлга олиш учун операция бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 апрель куни Истанбулнинг Бейўғлу туманида юқори волтли ерости линиялари ётқизилаётган жойда портлаш юз берганди. Кеча, 20 апрель куни эса Туркия ғарбидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ходимларини олиб кетаётган автобус қўлбола портловчи қурилма билан портлатиб юборилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

524

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг