Истанбулда яна бир ўзбекистонлик аёл қотиллик қурбони бўлди
3-саҳифа
−
15 Март 2023
12673Туркиянинг Истанбул шаҳрида яна бир ўзбекистонлик аёл аянчли ўлим топди. Унинг қотили ҳам бегона эмас. Аёлни ўзбекистонлик эркак пичоқлаган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.
Истанбулнинг Эсенюрт туманидаги турар-жойлардан бирига кираверишда севгилиси томонидан рашк туфайли калтакланган аёл пичоқ зарбалари нишонига айланди. Оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган аёл вафот этган. Бўлган воқеа хавфсизлик камерасига ёзиб олинган.
Воқеа жорий йилнинг 9 март куни Гокевлер туманидаги ҳашаматли уйнинг кираверишида содир бўлган. Олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси С.Р. ўзининг севгилиси Ўзбекистон фуқароси Д.Р.ни рашк сабабли калтаклай бошлаган. Шундан сўнг шахс чўнтагидан олиб чиққан пичоқ билан аёлга бир неча марта пичоқ урган. Аёл қонга беланган, воқеани кўрган атрофдаги фуқаролар эркакни тўхтатиб қолган.
Воқеага гувоҳ бўлганлар дарҳол полицияга хабар берган. Воқеа жойига қисқа вақт ичида тиббий гуруҳлар етиб келган. Биринчи ёрдамдан сўнг Д.Р.ни шифохонага олиб боришган, аммо барча чораларга қарамай аёлни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган.
Ҳужум қилган шахс полиция томонидан ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 февраль куни Истанбулнинг Фотиҳ тумани Ланга Ҳисари кўчасида Ўзбекистон фуқароси бўлган икки эркак – С.М. ва К.Й. ўртасида жанжал келиб чиққан. Ўзаро келишмовчилик давомида К.Й. С.М.га пичоқ билан жароҳат етказган. Жароҳатланган ҳолда шифохонага етказилган С.М. барча кўрилган чораларга қарамай вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь