Истанбулда Туркиядаги ўзбек аёлларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди
Жамият
−
24 Январь 2022
5280Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ва Туркиядаги ўзбек аёлларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилган “Özbek Kadın Hakları Derneği” (“Ўзбек аёллари ҳуқуқлари ассоциацияси”) ўртасида Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Бу ҳақда , “Дунё” АА хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консули Амирсаид Аъзамхўжаев ва ÖKHD раҳбари Озода Исломова томонидан имзоланган ушбу Меморандум томонларнинг давом этиб келаётган ҳамкорлигини янги ҳуқуқий босқичга олиб чиқиш асносида ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқларини биргаликда ҳимоя қилиш, уларни касбий, ҳуқуқий билимлари, ва ишбилармонлик қобилиятларини ошириш, турк ва хорижий тилларни ўргатиш орқали турк жамиятидаги мавқеини юксалтириш мақсади йўлида ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишини кўзда тутади.
Бош консулхона ва мазкур Ассоциация ҳамкорлиги 2020 йилнинг сентябрь ойида бошланган бўлиб, шу пайтга қадар 30 нафардан ортиқ хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 23 сентябрь куни ўзбекистонлик 23 яшар Нодира Қодирова ҳам Туркиянинг Анқара шаҳрида Буюк Миллат Мажлисининг “Адолат ва тараққиёт” партиясидан депутутати Ширин Уналнинг хонадонида сирли ўлим топган эди.
LiveБарчаси