Истанбулда теракт уюштирмоқчи бўлган 15 гумондор қўлга олинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Истанбулда баъзи бир консулликлар, черков ва синагога иботадхоналарига теракт уюштирмоқчи бўлган 15 нафар гумондор қўлга олинди. Бу ҳақда “Аnadolu” нашри хабар берди.

Истанбул полиция бошқармаси баёнотига кўра, гумонланувчилар Швеция ҳамда Нидерландия элчихоналари, черков ва синагога ибодатхоналари олдида теракт уюштиришни режалаштирган. Туркия разведкаси улар ИШИД бўлинмаси ҳисобланган “Хуросон вилояти” террорчилик гуруҳидан кўрсатма олганини айтмоқда.

Бундан ташқари, баёнотда, гумондорларнинг ИШИД террор ташкилоти ва тўқнашув зоналари билан алоқалари борлиги, аммо бош консуллик ва христиан, яҳудий фуқароларнинг ибодат жойларига нисбатан аниқ таҳдидлар аниқланмагани таъкидланди.

Шунингдек, Афғонистон сайтларининг бирида Европада Қуръон ёқиб юборилгани ортидан бу ҳол содир бўлгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Швецияда партия раҳбарининг Қуръонни ёқиб юбориши ортидан Туркия огоҳлантириш берган эди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ИШИД Туркия теракт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг