Истанбулда сув тошқинлари кузатилди

Олам

image

Бугун, 15 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли ёғингарчилик туфайли сув тошқинлари содир бўлди, кўчаларни ва шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойи – Миср бозорини сув босди. 

Қайд этилишича, шаҳарда кучли ёмғир ва момақалдироқ туфайли тошқин бошланган, Истанбул метросининг шифтидан сув оққан. Йўлларда кўришнинг ёмонлиги сабабли бир нечта жиддий бахтсиз ҳодисалар содир бўлган, яшин уриши оқибатида битта уй ёниб кетган.

“Кучли ёмғир туфайли Фотиҳдаги тарихий бозорнинг бир қисми сув остида қолди. Савдогарлар дўконларга сув киришини тўхтатишга ҳаракат қилди. Эминёню туманидаги канализация ва  дренаж қувурларидан оқаётган сув туфайли транспорт воситаларининг, балки пиёдаларнинг ҳам ҳаракатланиши қийинлашган”, дейилади хабарда.

Бироқ шаҳарнинг айрим аҳолиси ёмғирдан хурсанд бўлган. Чунки кучли жазирама жала туфайли пасайган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг