Истанбулда минглаб одамлар митинг ўтказди
Олам
−
03 Август
22073Истанбулда бугун, 3 август куни Аясофя масжиди ёнидаги майдонда Фаластинни қўллаб-қувватлаш ҳамда 31 июль куни Эронда ўлдирилган ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония хотирасига бағишланган митинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда TRT Haber телеканали хабар берди.
“Полиция воқеа содир бўлган ҳудудда кучайтирилган хавфсизлик чораларини кўрди ва ҳеч қандай нохушлик содир бўлгани йўқ”, дейилади хабарда.
Бир вақтнинг ўзида бир неча давлатда бўлиб ўтган акция Туркиядаги нодавлат ташкилотлар томонидан уюштирилган. Қайд этиш жоизки, Хония ўлимидан олдин 3 август куни бутун дунё бўйлаб Ғазо сектори аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун намойишлар ўтказишга чақирганди.
Истанбулдаги митингда иштирокчилар “Фаластинга озодлик”, “Қотил АҚШ, Фаластиндан кет”, “Исроил, Ғазодан кет”, “Қалбимиз ҲАМАС билан, қаршиликни қўллаб-қувватлаймиз” деган шиорлар ёзилган плакатларни қўлларида ушлаб турди.
Митинг ташкилотчиларидан бири, Ilim Yayma жамғармаси Васийлик кенгаши раиси, Туркия Президентининг ўғли Билол Эрдўған Ғазодаги инқирознинг минтақага тарқалиши ва бутун дунёга таҳдид солаётгани Ғарбнинг айби эканини айтди.
“Исроил Хонияни хоинлик билан ўлдирди. Сиёсий қарашларидан қатъи назар, бу шанба унинг адолатли ишини давом эттиришимизга сабаб бўлсин. Ғазода геноцид содир этилмоқда, бунга чек қўйиш керак. Эртами-кечми Исроил инсониятга қарши жиноятлар учун жавоб беради”, дейди у.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь