Истанбулда қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилди 

Жамият

image

Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрига ишлаш мақсадида бориб, пандемия шароитида молиявий қийин аҳволда қолган ва коронавирус касаллигини бошидан ўтказган Ўзбекистон фуқаролари – Т.И, М.Ю ва уларнинг фарзандлари Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берган.  

Таъкидланишича, улар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёрдам сўраб мурожаат қилган. 

Мазкур мурожаатларни қаноатлантириш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Бош консулхона ва Халқаро миграция ташкилоти ҳамкорлигида белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилиб, фуқаролар Истанбул-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга олиб келинган.                                                                                                            

Молиявий қийин аҳволда қолган фуқароларни Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Халқаро миграция ташкилоти масъул ходимлари кутиб олган ва улар яшаш манзилига кузатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг