Истанбулда икки ўзбекистонлик вафот этди
Олам
−
22 Август 2019
4684Туркиянинг Истанбул шаҳридаги шифохонада Ўзбекистон фуқароси узоқ давом этган касаллик натижасида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Узоқ вақт қандли диабетдан азият чекиб, “Gaziosmanpaşa Eğitim ve Araştırma Hastanesi” тиббиёт муассасасида қолган Ўзбекистон фуқароси Ш.Т. кеча, 21 август куни вафот этди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 18 август куни Чанаккале вилоятидаги давлат шифохонасида август ойи бошида йўл-транспорт ҳодисасига учраб, мазкур шифохонага ётқизилган ўзбекистонлик У.М. ҳам вафот этган.
“Бош консулхона ушбу вазиятларни назоратга олган ва ўзбекистонликларнинг жасадини дафн этиш учун Ватанга жўнатиш борасида марҳумларнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь