Истанбулни яна қор босди (фоторепортаж)

Олам

image

Туркиянинг аҳоли зич жойлашган Истанбул шаҳри ва шу номдаги вилояти сўнгги йиллардаги энг кучли қор сабаб ноқулай даврни кечирмоқда: йўллар тўсилиб қолган, рейслар бекор қилинган.

Жорий йилнинг 10 март куни ёғишни бошлаган қор ҳамон давом этмоқда. Бу ўз навбатида Туркиянинг энг йирик шаҳрида ҳаётни издан чиқармоқда.

Қор сабаб йўллар ёпилиб, транспортда ҳаракатланиш мураккаблашди. Жамоат транспорти эса жадвал бўйича ҳаракатлана олмаяпти. Натижада бекатларда бир неча юз кишилик навбатлар юзага келмоқда.

Қор сабаб мактаб ва университетларда дарслар бекор қилинган. Кўринишнинг ёмонлиги туфайли кемаларнинг Босфор бўйлаб ҳаракатланиши тўхтатилган.

Метеорологлар қор ёғиши бугун, 13 март куни тинишини тахмин қилган.

“Turkish Airlines” авиакомпанияси Истанбулдаги қор сабаб ҳозиргача маҳаллий ва халқаро йўналишларда 279 та рейсни бекор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Истанбулда жорий йил январь ойининг охирида ҳам кучли қор ёғиши кузатилганди. Қор сабаб маҳаллий ва халқаро парвозлар бекор қилиниб, мегаполис ҳаво йўллари орқали ташқи оламдан узилиб қолганди. Ноқулай об-ҳаво сабаб шаҳарда қисқа муддатга алоҳида чекловлар ҳам жорий этилган.

1


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг