Истанбул аэропорти Европадаги энг гавжум ҳаво бандаргоҳи сифатида тан олинди

Олам

image

Европа ҳаво навигацияси хавфсизлиги ташкилоти (Eurocontrol) бир ҳафталик даврда Европадаги авиация ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра, Истанбул халқаро аэропорти ҳисобот ҳафтасида кунига ўртача 1321 та рейс билан Европанинг энг гавжум аэропортлари орасида биринчи ўринни эгаллади.  

Истанбул аэропортидан кейинги ўринларни кунлик 1283 рейс билан Лондондаги Хитроу аэропорти, 1266 рейс билан Амстердамдаги Схипхол аэропорти, 1169 рейс билан Париждаги Шарль де Голль аэропорти ва 1131 рейс билан Франкфурт аэропорти эгаллаган.

Маълумот учун, Истанбул халқаро аэропорти 2018 йил 29 октябрда очилган бўлиб, у 260 дан ортиқ йўналишларга хизмат кўрсатади. Аэропортдан учувчи йўловчилар бир йилда ўртача 200 миллионни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Европа аэропорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг