Истанбул Ҳаракатлар режаси доирасида Ўзбекистоннинг мониторинг натижалари эълон қилинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 23 май куни коррупцияга қарши курашиш бўйича Истанбул ҳаракатлар режаси мониторинги 4-раунд натижалари юзасидан Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиёда коррупцияга қарши курашиш бўйича тармоғи доирасида Ўзбекистонга такрорий ташрифи бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Тадбирда коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси, Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Олий суд, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамиятининг институтлари, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек  ҳалқаро ташкилотлар ва дипломатик бирлашмалар вакиллари иштирок этишди.

Конференцияда Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти тармоғи Котибияти  Т.Хаванська ва бевосита Ўзбекистонни 4-раунд мониторингида иштирок этган 3 нафар экспертлар Й.Василиаускайте, М.Калугин ва И.Цакадзе қатнашди.

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти Котибияти томонидан коррупцияга қарши курашишнинг Истанбул ҳаракатлар режасининг мониторинги 4-раунди доирасида Ўзбекистон бўйича ҳисоботи Тармоқнинг 2019 йил 21 мартдаги ялпи мажлисида қабул қилинганлиги ва Ўзбекистонга такрорий ташриф ҳисоботни тақдимот қилиш, унинг тавсияларини келгусида бажариш бўйича муҳокама қилиш мақсадида ташкил қилинганлиги таъкидлаб ўтилди.

Ҳисоботда Ўзбекистоннинг 3-раунд мониторинги якуни бўйича тавсияларининг бажарилиши ва коррупцияга қарши курашишни кучайтириш таҳлили қайд этилган. Мониторинг жараёнида асосий эътибор коррупцияга қарши курашишга оид сиёсат, коррупцияни олдини олиш ва коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортишга қаратилган. Илк маротаба ҳисоботда солиқ соҳасидаги коррупция хавфларининг чуқур тадқиқотлари ҳам киритилган.

Тадбир жараёнида экспертлар томонидан мамлакат раҳбариятининг коррупцияни йўқ қилиш борасидаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларидаги очиқ сиёсий иродаси ва “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”,- деган принцип асосида мутлоқа янги тизимли коррупцияга қарши курашиш ислоҳотларини бошлаш қайд этилди.

Ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон барча тавсиялар бўйича амалий тадбирларни бажарилиши юзасидан ижобий натижага эришди. Хусусан, мониторинг натижасига кўра, Ўзбекистон барча тавсиялар бўйича прогресс мавжудлиги рейтингига эришди, шундан 3 та тавсиялар бўйича тўлиқ бажарилиши, 8 тасининг деярли бажарилиши, 10 тасининг қисман бажарилиши қайд этилди.

Конференция жараёнида ҳисоботнинг ҳар бир қисмига оид хулосалар, давлат органлари, фуқаролик жамияти ва ишчи доираларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида янги тавсияларни бажарилиши йўналишидаги ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Конференция натижасига кўра, Истанбул Ҳаракатлар режасининг давлат ва хусусий секторлар ҳамда фуқаролик жамиятлар институтлари учун берилган янги тавсиялари бўйича Ўзбекистон томонидан бажарилиши бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош Прокуратура

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг