Исроилнинг Ғазога ҳужумлари беш кундан бери давом этмоқда
Олам
−
13 Май 2023
3143Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторининг блокада қилинган Фаластин анклавига беш кундан бери ҳужум қилмоқда. Фаластин гуруҳлари ҳам Исроил ҳарбийларининг ҳаракатларига ракета ҳужумлари билан жавоб бермоқда. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари бугун, 13 майга ўтар кечаси яна Фаластин анклавининг турли ҳудудларига ҳужум уюштирган, оқибатда учта турар-жой биноси вайрон бўлган, кўплаб уйларга зарар етган. Фаластин расмийларидан ҳозирча ҳалок бўлганлар ва ярадорлар ҳақида маълумот олинмаган.
Исроил мудофаа кучлари қўмондонлиги ҳаво кучлари ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбийлаштирилган қаноти – “Исломий жиҳод” нишонларига зарбалар берганини маълум қилган.
Шунингдек, Тель-Авив зарбалар нишони “Исломий жиҳод” ҳаракатининг юқори мартабали амалдорлари Холид Аззам ва Муҳаммад Абу ал-Ата бўлганини эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 майга ўтар кечаси Исроил армияси Ғазо сектори блокадасидаги Фаластин анклавига зарба берганди. Ҳаво ҳужуми оқибатида 13 киши қурбон бўлди, яна 20 киши яраланди.
LiveБарчаси