Исроилнинг Ғазога ҳужуми қурбонлари 9 минг нафардан ошди
Олам
−
02 Ноябрь 2023
2794Исроил томонидан блокададаги Ғазо секторига охирги 24 соат ичида уюштирилган ҳужумлар оқибатида қурбон бўлганлар сони 265 кишига кўпайиб, 9061 нафарга етди. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Ашраф ал-Қудра маълум қилди.
Унга кўра, 7 октябрдан бери исроилликларнинг эксклавдаги ҳужумлари қурбонлари орасида 3760 нафар бола ва 2326 нафар аёл бор. Бундан ташқари, камида 32 минг ғазолик яраланган.
Исроил-Фаластин можароси
7 октябрь куни эрталаб ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти Иззаддин ал-Қассам бригадалари Исроилга қарши Ал-Ақсо тўфони операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
ҲАМАСнинг айтишича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириши ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда “Темир қиличлар” операцияси бошланганини эълон қилди.
Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилишлари ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 8,5 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлган фаластинликларнинг қарийб 70 фоизи аёллар ва болалардир. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошди.
БМТ Бош Ассамблеяси зудлик билан гуманитар ўт очишни тўхтатишга чақирди. Шу билан бирга, Иордания таклиф қилган резолюция учун 120 давлат овоз берди. Бироқ Исроил бу таклифни рад этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь