Исроилликлар Нетаньяхунинг истеъфосини талаб қилди

Олам

image

Кеча, 4 ноябрь куни кечқурун юзлаб кишилар Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Қуддусдаги қароргоҳи атрофидаги полиция тўсиқларини бузиб ўтишга уринди. Намойишчилар Нетаньяхунинг истеъфосини талаб қилган. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Намойишчилар Исроил миллий байроқларини силкитиб, "Қамоққа!" дея ҳайқирган. Полиция уларни жиловлашга муваффақ бўлган.
Қайд этилишича, мазкур намойишлар Нетаньяху ҳукуматининг ўтган ой Ғазо сектори атрофидаги исроиллик жамиятларига ҲАМАСнинг ҳужумига олиб келган муваффақиятсизликлари билан боғлиқ.

Бундан ташқари, Тель-Авивда ҳам минглаб одамлар ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш учун намойиш ўтказган. Исроил Мудофаа вазирлиги олдида одамлар, жумладан, ўғирлаб кетилган 240 дан ортиқ одамнинг қариндошлари ва дўстлари “Уларни уйларига олиб келинглар!” деб ҳайқирган.

Маълумот учун, ҳозирги вазият фонида Исроилда норозилик кучаймоқда. Исроилнинг “Channel 13” телеканали томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, исроилликларнинг 76 фоизи, ҳозирда олтинчи муддат Бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Нетаньяху истеъфога чиқиши керак, 64 фоизи эса урушдан сўнг дарҳол сайловлар ўтказилиши керак, деган фикрда. 

Нетаньяху ҲАМАС билан давом этаётган қуролли тўқнашувлардан олдин ҳам кучли сиёсий босим остида эди. Январь ойидан бошлаб, ўн минглаб одамлар Нетаньяху ҳукуматининг мунозарали суд ислоҳотларига қарши бир неча ойлар давомида кўчаларга чиққан. Бу ислоҳот суд ва Олий суд ваколатларини чеклаш ҳамда парламент ва Бош вазир позицияларини мустаҳкамлашга қаратилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нетаньяху Исроилликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made