Исроиллик аскарлар Ғарбий Соҳилда буғдой далаларига ўт қўйди
Олам
−
29 Май 3463 1 дақиқа
Исроил аскарлари ўз қўл-остидаги Фаластин ерлари ҳудудида жойлашган икки қишлоққа ҳужум қилиб, қишлоқ хўжалиги ерлари ва буғдой далаларига ўт қўйди. Бу ҳақда туркиянинг TRT Haber нашри хабар қилди.
Маҳаллий манбаларга кўра, Ғарбий Cоҳил жанубидаги Халил шаҳрига қарашли Фукайкис қишлоғига ҳужум қилган босқинчи исроилликлар деҳқонларнинг буғдой далалари ва экин майдонларини ёқиб юборган. Ҳужум вақтида далаларда ишлаётган фаластинлик деҳқонлар ҳам нишонга олингани ва уларни ёқиб юборишга уринилгани айтилмоқда. Шунга ўхшаш ҳужум Рамаллоҳ яқинидаги Абу Фалаҳ қишлоғида ҳам содир бўлган.
Маълум қилинишича, ёнғинни ўчириш учун келган ўт ўчирувчилар Исроил армияси томонидан тўсиб қўйилган. Қишлоқ аҳолиси алангаларни ўзлари ўчиришга ҳаракат қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил мудофаа армиясига (ЦАХАЛ) Ғазо сектори ҳудуди устидан назоратни 70 фоизгача кенгайтириш ҳақида буйруқ берган эди.
Live
Барчаси