Исроиллик амалдор Ғазодаги уруш қачонгача давом этишини айтди
Олам
−
30 Май
9935Исроилнинг Ғазо секторида ҲАМАС билан уруши йил охиригача давом этиши мумкин. Бундай фикрни Исроил Миллий Хавфсизлик Кенгаши раҳбари Цахи Ханегби Исроил жамоат радиосига берган интервьюсида айтди.
"Ютуқларимизни мустаҳкамлаш ва ҲАМАСнинг кучи ва ҳарбий салоҳиятини йўқ қилишга эришиш учун бизни яна етти ойлик жанглар кутиши мумкин", деган у.
Унинг баёноти ўт очишни тўхтатиш чақириқлари фонида янгради.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Молдовага ташрифи чоғида Исроил урушдан кейинги режани "имкон қадар тезроқ" ишлаб чиқиши кераклигини ва бундай режанинг йўқлиги хаосга олиб келиши мумкинлигини айтди.
"Менимча, бу келажак учун режага эга бўлиш зарурлигини таъкидлайди, чунки келажак учун режангиз бўлмаса, келажак ҳам йўқ. Акс ҳолда, ҲАМАС бошқарувда қолади, буни эса қабул қилиб бўлмайди. Ёки бизда тартибсизлик, қонунсизлик ва бўшлиқ пайдо бўлади", деган Блинкен журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ асли албан бўлган британиялик қўшиқчи Дуа Липа мухлисларини Ғазо халқи билан бирдамлик кўрсатишга чақирганди.
LiveБарчаси