Исроилга зарба “чекланган” хусусиятга эга эди – Эрон

Олам

image

Эрон АҚШ маъмуриятига Исроилга ҳужум "чекланган хусусиятга эга" эканини маълум қилди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён маълум қилди.

"Оқ уйга эрталабки хабаримизда биз бу чекланган жавоб эканлигини тушунтирдик", дейди вазир.

Абдуллоҳиён, шунингдек, агар Вашингтон Исроилга ёрдам берса, минтақадаги АҚШ базаларига зарба бериш билан таҳдид қилган.

Вазирнинг қўшимча қилишича, Теҳрон 1 апрель куни республиканинг Суриядаги консуллигига зарба берган F-35 самолётлари ҳавога кўтарилган Исроил ҳаво базасини ўққа тутган.

Операциянинг яна бир нишони Исроил разведка маркази бўлиб, у “сўнгги олти ой давомида барча операцияларни, жумладан, Эронга қарши сўнгги ҳужумни ҳам бошқарган”.

Шунингдек, вазир Эрон Исроилга қарши операция давомида иқтисодий ва фуқаролик объектларига зарба бермаганини билдирди. У “халқаро ҳамжамият Эронни вазминликка чақириб, Исроил жиноятларига кўз юмаётгани”дан афсусда эканини айтди. 

"Сионистик тузилма Ғазо ва Ғарбий соҳилда қотиллик ва геноцид жиноятларини амалга оширмоқда", дейди Ташқи ишлар вазири.

Эслатиб ўтамиз, Эрон бугун, 14 апрелга ўтар кечаси Исроилга юздан ортиқ учувчисиз дрон ва ўнлаб ракеталарни учирганди. Исроил армияси ракета ва дронларнинг аксарияти уриб туширилганини айтган бир пайтда, Теҳрон улар Исроил нишонларини "муваффақиятли йўқ қилганликларини" билдирди. Эрон ҳужуми ортидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва G7 мамлакатлари етакчилари вазиятни муҳокама қилиши маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Исроил Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг