“Исроилга қурол беришни бас қилинг!” Ниҳоят "қора шаҳзода тилга кирди”

Олам

image

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон BRICS'нинг навбатдан ташқари саммитида барча давлатларни Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Al-Arabiya хабар берди.

Унга кўра, валиаҳд шаҳзода 1967 йилги чегараларда Фаластин давлатини яратиш учун жиддий ҳаракатларни бошлаш кераклигини айтиб ўтган.

"Қироллик ҳам Фаластинда тинчлик ва барқарорликка эришиш учун икки давлат келишуви асосида халқаро қарорларни амалга ошириши керак, деб ҳисоблайди”, деган у.

Шу билан бирга у Саудия ҳам Исроилнинг Ғазодаги операциясини қоралашини билдириб, томонларни музокаралар асосида қон тўкилишларининг олдини олишга чақирган. Муҳаммад бин Салмон Ғазодаги қирғинларга барҳам бериш учун барча давлатларни биргаликда ҳаракат қилишга чорлади.

“Саудия Арабистони 7 октябрь куни уруш бошланганидан бери Ғазодаги тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун бор имкониятларини ишга солмоқда”, дея қўшимча қилган валиаҳд шаҳзода.

Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб давлатлари лигаси ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг қўшма мажлисида Исроилни тийишга қаратилган таклифларга Саудия Арабистони, Миср, БАА, Иордания, Баҳрайн, Судан ва Жибути қарши чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Саудия Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг