Исроилга ҳужум “Қиёмат куни уруши”га тўғри келди
Олам
−
07 Октябрь 2023
52106ҲАМАС “Қиёмат куни уруши”га 50 йил тўлганининг эртаси куни Исроилга ҳужум қилди. Хўш, “Қиёмат куни уруши” қандай уруш эди?
“Қиёмат куни уруши” араб-исроил можароси тарихидаги муҳим воқеалардан бирига айланган воқеалардан биридир. У 1973 йил 6 октябрда бошланган. Ўшанда Исроил ва араб давлатлари, хусусан, Миср ва Сурия ўртасидаги узоқ муддатли таранглик можарога олиб келган эди. Араб давлатлари 1967 йилги Олти кунлик урушда бой берилган ҳудудларни қайтариб олишга ва минтақадаги стратегик мавқеини тиклашни хоҳларди.
1973 йилнинг октябрь ойи бошида Миср ва Сурия яҳудийликнинг энг муҳим байрами – Йом-Кипур (Қиёмат куни)да Исроилга кутилмаган ҳужум уюштирди. Бу исроилликлар учун стратегик кутилмаган ҳодиса бўлди ва араб кучлари дастлабки кунларда сезиларли ютуқларга эришган.
Бироқ Исроил ўз заҳираларини ишга солди: Сурия ва Миср жабҳаларида қарши ҳужумлар уюштирди ва вазиятни ўз фойдасига ўзгартирди. Шиддатли жангларда икки томондан кўплаб қурбонлар бўлган. Шундан сўнг, БМТ шафелиги, Собиқ Иттифоқ ва АҚШ воситачилигида сулҳга эришилди.
Охир-оқибат, ҳудудий ўзгаришлар чекланди. Аммо “Қиёмат куни уруши” ҳар икки томонни стратегияни қайта кўриб чиқиш ва можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга ундаган катта бурилиш нуқтаси сифатида тарихга қолди.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Исроилда рўй бераётган воқеалар фонида мамлакат Бош вазири Биньямин Нетаньяху исроилликларга мурожаат билан чиқиб, содир бўлаётган нарса тўлақонли уруш эканини айтди.