Исроилдаги ўзбекистонликлар тезкор огоҳлантирилди

Жамият

image

Аввалроқ, Исроил Эронга ракета ҳужуми уюштиргани хабар қилинган эди. Энди Исроилга ракета отилиши мумкинлиги муносабати билан ушбу мамлакатдаги ўзбекистонликлардан тезкор эҳтиёт чораларини кўриш қатъий тавсия қилинмоқда. Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси бу ҳақда огоҳлантириш билан чиқди.

Фуқароларга қуйидаги қатъий тавсиялар берилмоқда:

  • Ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига кириш;
  • Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб бориш. Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилиш;
  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо олиб юриш.

Агар шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилиш:

  • Фавқулодда ёрдам телефонлари:

  03-672-2466
  03-672-2371
  03-758-5075
  03-758-5076

  • Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:

  054 485 1397

  • Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz

Қайд этиш жоиз, бугун, 13 июнга ўтар кечаси Исроил Эроннинг бир қатор ядро объектлари ва юқори қўмондонлик биноларига ҳужум қилганини хабар қилган эди. Ушбу ҳужум оқибатида бир қатор эронлик қўмондонлар ва ядровий тадқиқотлар бўйича олимлар ҳалок бўлгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон огоҳлантириш Исроил ракета ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг