Исроилдаги ўзбекистонлик талабалар Тошкентга эвакуация қилинди

Жамият

image

Бугун, 15 октябрь куни Холон технология институтида (HIT) таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Тошкентга эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, институт билан талабаларнинг ўқишини онлайн форматда давом эттириш бўйича келишувга эришилган. Улар математика, юқори технологиялар, сунъий интеллект каби машҳур соҳаларда таҳсил олаётган эди.

"Элчихона HIT, Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет, Бухоро ва Самарқанд давлат университетлари, шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АКнинг Тель-Авивдаги ваколатхонасига талабаларни Ўзбекистонга жўнатишда ёрдам бергани учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

Биз HIT ректори жаноб Эдуард Якубовга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз, унинг фаол кўмагида биз ўзбекистонлик талабаларни ўз ватанига жўнатиш билан боғлиқ барча масалаларни тезкорлик билан ҳал этишга муваффақ бўлдик”, дейилади элчихона хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент элчихона эвакуация Исроил Холон технология институти HIT

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг